Санкт-Петербургдаги Бош консулхона Ўзбекистон фуқаросининг ҳуқуқларини ҳимоя қилди

Россия Федерацияси қуролли кучлари сафида хизмат қилиш юзасидан шартномага имзо чеккан Ўзбекистон фуқароси ушбу шартномани бекор қилишда кўмак сўраб Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилган.

10:01 13.11.2025
Ўзбекистон Президенти Юта штати билан алоқаларнинг мустаҳкамланишини қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклик муносабатларининг суръати ортиб бораётган шароитда Юта штати билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

21:45 12.11.2025
Ўзбекистон Президенти ЮНЕСКОнинг янги сайланган бош директорини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 ноябрь куни БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) бош директори лавозимига сайланган Ҳолид ал-Ананийни қабул қилди.

20:21 12.11.2025
Танзила Нарбаева халқаро ҳамкорлар ва қўшни давлатлар вакиллари билан учрашувлар ўтказди

Учрашувларда минтақада аёлларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ўрни ва фаоллигини ошириш, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

19:26 12.11.2025
Мулоқот мажлиси сессиясида хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш чоралари кўриб чиқилди

Тошкент шаҳрида давом этаётган Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқоти мажлиси доирасида «Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш ва ҳуқуқий ҳимоя» мавзусида бешинчи сессия ўтказилди.

19:21 12.11.2025
Аёлларнинг инновациялар, ОАВ ва иқлим сиёсатидаги иштироки муҳокама қилинди

Тошкентда ўтказилган Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқоти мажлиси доирасида “Инновациялар, оммавий ахборот воситалари ва иқлим сиёсатида аёллар иштироки – имкониятлар ва тўсиқлар” мавзусида тўртинчи сессия бўлиб ўтди.

17:28 12.11.2025
Аёллар салоҳиятини оширишда таълим ва репродуктив саломатлик сиёсатига бағишланган сессия бўлиб ўтди

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқотининг мажлиси доирасида “Аёллар салоҳиятини оширишда таълим ва репродуктив саломатлик сиёсати” мавзусидаги учинчи сессия ташкил этилди.

16:44 12.11.2025
Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга доир устувор йўналишлар муҳокама қилинди

Мулоқот мажлиси доирасида ташкил этилган иккинчи сессияда “Марказий Осиёда аёллар тадбиркорлиги – иқтисодий ўсиш ва ижтимоий барқарорлик манбаи” мавзусида қатор масалалар муҳокама қилинди.

16:33 12.11.2025
Тошкент метрополитени метродаги тиғизлик муаммолари юзасидан ахборот берди

Ижтимоий тармоқларда «Тошкент метросидаги тиғизлик муаммолари» сарлавҳали хабарлар кенг тарқалди.

14:31 12.11.2025
Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқотининг мажлиси доирасида “Қарор қабул қилиш жараёнида аёлларнинг иштироки: ҳуқуқлар, имкониятлар ва масъулият” мавзусидаги биринчи сессия ўз ишини бошлади

Сессия доирасида аёлларнинг сиёсий ва ижтимоий қарор қабул қилиш жараёнларидаги иштироки, уларнинг мансаб салоҳиятини юксалтириш, имкониятларни кенгайтириш ҳамда раҳбарлик лавозимларида масъулиятни кучайтириш масалалари атрофлича муҳокама этилди.

14:21 12.11.2025
Саломатлик тимсоли Гея

Илон ва қадаҳ тасвирлари тиббиёт рамзи сифатида дастлаб эрамиздан аввалги 800-600 йилларда қайд этилган.

13:32 12.11.2025
Украинада коррупция можароси: Адлия вазири ишдан бўшатилди

Коррупция иши бўйича беш киши ҳибсга олинган ва етти нафар судланувчи, жумладан, энергетика вазирининг собиқ маслаҳатчиси ҳам терговга жалб қилинган.

13:11 12.11.2025
Сурхондарёда янги ҳайдовчилар тайёрлаш ва имтиҳондан ўтказиш маркази очилди

Марказда бир кунда назарий жиҳатдан 800, амалий жиҳатдан эса 400 нафардан имтиҳон олиш имконияти мавжуд бўлиб, барча жараёнлар автоматлаштирилган электрон тизим орқали амалга оширилади.

11:49 12.11.2025
Холид Аҳмад ал-Ананий ЮНEСКО Бош директори лавозимига расман тайинланди

Самарқанд шаҳрида ўтаётган ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида Бутунжаҳон мероси конвенциясининг Бош Ассамблеяси 25-сессияси ўз ишини бошлади.

11:44 12.11.2025
Тошкентда Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқотининг мажлиси ўз ишини бошлади

Мажлисда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон парламентлари раҳбарлари ҳамда расмий делегациялари вакиллари иштирок этмоқда. Шунингдек, ёшлар парламентлари ва гуруҳлари, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари, халқаро ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ҳам тадбирда қатнашмоқда.

11:27 12.11.2025
Сайёр қабулдаги мурожаат замонавий шифокорлик пункти қурилишига туртки берди

Когон туманидаги Тут-кунда оилавий шифокорлик пункти биноси ўтган асрнинг 60-йилларида қурилганди.

10:49 12.11.2025
Пойтахтдаги 9 мингдан ортиқ лифтларда носозликлар аниқланганми?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган шу мазмундаги хабарлар юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди.

10:43 12.11.2025
Конституциявий суднинг 30 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди

Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, ЕХҲТ ҳамда хорижий мамлакатларнинг конституциявий судлари вакиллари ўзларининг маърузалари билан иштирок этди.

10:41 12.11.2025
Барча давлат ва халқларнинг манфаатлари учун бирдек долзарб таклиф ва ташаббуслар

Ўзбекистон ЮНЕСКОнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида сўнгги йилларда ўзаро ҳамкорликни янги сифат босқичига кўтариш учун изчил ҳаракат қилмоқда. Жумладан, 2027 йилгача бўлган беш йиллик ҳамкорлик дастури самарали амалга оширилмоқда.

10:02 12.11.2025

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер