Сайёр қабулдаги мурожаат замонавий шифокорлик пункти қурилишига туртки берди
Когон туманидаги Тут-кунда оилавий шифокорлик пункти биноси ўтган асрнинг 60-йилларида қурилганди. Эскини ямагунча эсинг кетади, деганларидек, ҳаёт уни таъмирлашдан кўра, замон талабларига жавоб берадиган иншоот қуриш заруратини кун тартибига қўйди. Бундан бир йилча муқаддам ҳудуд аҳолиси туман ҳокими ўтказган сайёр қабулда шу масалани ўртага ташлади.
Натижа ўзини кўп куттирмади. Шифокорлик пункти учун янги бино қурилишига киришилди. Куни кеча эса уни фойдаланишга топширилиши муносабати билан тадбир ўтказилди.
Маросимда сўз олган соҳа мутасаддилари ва туман фаолларининг таъкидлашларича, хоналари шу кунги талаблар асосида жиҳозланган янги бинода шифокорларнинг самарали фаолият юритишлари, беморларнинг ўз дардларига даво топишлари учун барча шарт-шароитлар мавжуд. Хусусан, муассасанинг “Давлат тиббий хизматлари рақамлаштириш тизими”га тўлиқ улангани беморларни ортиқча оворагарчиликдан халос этиб, уларнинг тез шифо топиб кетишларига имконият яратади.
Тиббий маскан ён-атрофдаги бешта қишлоқда истиқомат қилувчи 5300 нафардан зиёд аҳолига хизмат кўрсатади. Янги бино 1,5 миллиард сўм миқдоридаги маблағ эвазига барпо этилди.
Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг