G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
АҚШ президентни Дональд Трамп Қўшма Штатлар Жанубий Африкада бўлиб ўтадиган G20 саммитида иштирок этмаслигини маълум қилди. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.
Унда айтилишича, АҚШ етакчиси ўзининг «Truth Social» ижтимоий тармоғида G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши мутлақо шармандали ҳолат экани ҳақида ёзган.
Маълумот учун, Трампнинг бу баёнотига қадар G20 саммитида АҚШ номидан вице-президент Жей Ди Вэнс иштирок этиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Трамп ўз баёнотини мезбон мамлакатга қарши жиддий айбловлар билан изоҳлаган. У Жанубий Африкада оқ танли фермерлар ўлдирилаётгани ҳамда уларнинг ерлари мусодара қилинаётганини даъво қилган.
«Бу инсон ҳуқуқлари бузилиши давом этар экан, АҚШ ҳукуматининг бирорта ҳам вакили ушбу саммитда иштирок этмайди. Мен 2026 йилда Флорида штатининг Маями шаҳрида G20 саммитини ўтказишни интиқлик билан кутаман», – деб ёзган Дональд Трамп.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг