Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Тошкент мезбонлик қилаётган Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеяси доирасида Осиё Олимпия кенгаши президентлиги учун сайлов бўлиб ўтди. Якунда Миллий Олимпия қўмиталари ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари, Қатар Олимпия қўмитаси президенти Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Соний бир овоздан маъқулланди.
26 январь куни бўлиб ўтган тадбирда давлатимиз раҳбари ҳам иштирок этиб, Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Сонийни олимпия ҳаракатини ривожлантириш, муҳим спорт ташаббусларини илгари суришга қўшаётган алоҳида ҳиссаси учун “Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпия қўмитасининг шон-шараф ордени” билан тақдирлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг