Қозоғистонда коррупцияга алоқадор шахсларни сайловларда иштирок этишдан маҳрум қилиш таклиф этилмоқда
Қозоғистон Конституциясига коррупция жиноятларида айбдор деб топилган шахсларнинг сайловларда иштирок этишини тақиқловчи норма киритиш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда депутат Нурлан Бекназаров маълум қилди, дея унинг сўзларини «Казинформ» келтирмоқда.
«Қонунга мувофиқ коррупция жиноятлари ёки ҳуқуқбузарликларида айбдор деб топилган фуқаролар сайланиш ҳуқуқига эга бўлмаслиги керак», — деб таъкидлади Бекназаров.
Шунингдек, у суд томонидан лаёқатсиз деб топилган, шунингдек, озодликдан маҳрум этиш жойларида жазо ўтаётган фуқароларга сайловлар ва референдумларда иштирок этиш ҳуқуқи берилмаслиги лозимлигини қайд этди.
Бундан ташқари, Қозоғистон ҳудудидан ташқарига доимий яшаш учун чиқиб кетган, мамлакат фуқаролигини йўқотган, сайланган партия рўйхатидан чиққан ёки партия фаолияти тугатилган ҳолатларда парламент депутатларини мандатидан маҳрум қилиш таклиф этилмоқда.
Аввалроқ мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Конституцияга ўзгартишлар киритиш ва фақат партия рўйхатлари асосида сайланадиган 145 нафар депутатдан иборат яккапалатали парламент ташкил этишни таклиф қилган эди.
Шунингдек, Қозоғистон президенти вице-президент лавозимини жорий этиш, маслаҳат органларини ислоҳ қилиш ва асосий қонунга қатор бошқа ўзгартишлар киритиш ташаббусини илгари сурган.
Тоқаев фармони билан мазкур ислоҳотларни ишлаб чиқиш мақсадида конституциявий комиссия тузилган. Ўзгартишларни референдумга қўйиш режалаштирилмоқда, аммо унинг санаси ҳозирча белгиланмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг