Тошкентда Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқотининг мажлиси ўз ишини бошлади

11:27 12 Ноябрь 2025 Сиёсат
248 0

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

2025 йил 12 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқотининг мажлиси ўз ишини бошлади.

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Мажлисда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон парламентлари раҳбарлари ҳамда расмий делегациялари вакиллари иштирок этмоқда. Шунингдек, ёшлар парламентлари ва гуруҳлари, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари, халқаро ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ҳам тадбирда қатнашмоқда.

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева очиб берди.

Сенат Раиси Танзила Норбоева минтақада аёлларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаоллигини ошириш, уларнинг салоҳиятини намоён этиш ва давлат бошқарувидаги ўрнини мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган ишларни таъкидлади.

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Жумладан, Марказий Осиёда аёллар ролининг ортиши — нафақат жамият тараққиёти, балки тинчлик, барқарорлик ва иқтисодий ўсишнинг кафолати экани ва ушбу Мулоқот аёллар ҳамжиҳатлиги ва ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқишини қайд этди. Ҳар бир давлат делегацияси раҳбари ўз кириш сўзида мажлис аҳамияти, ундан кутилаётган натижалар, мақсад ва вазифаларга тўхталиб ўтди.

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Қайд этиш жоизки, мазкур мажлис жорий йилда 30 йиллиги нишонланаётган Пекин декларацияси ва Ҳаракатлар платформасининг устувор мақсадларини амалга оширишда минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган. Мазкур халқаро ҳужжатлар аёлларнинг сиёсий иштироки, иқтисодий мустақиллиги, таълим ва соғлиқни сақлаш хизматларига тенг ҳуқуқли кириш, гендер зўравонликни бартараф этиш ва экологик ҳамда иқлим сиёсатида аёлларнинг ролини кучайтириш каби 12 та муҳим йўналишни ўз ичига олади.

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Мулоқот мажлиси доирасида 5 та сессия ўтказилади ҳамда иштирокчилар қуйидаги асосий масалаларни муҳокама қилади:

• қарор қабул қилиш жараёнида аёлларнинг иштироки: ҳуқуқлар, имкониятлар ва масъулият;

• Марказий Осиёда аёллар тадбиркорлиги – иқтисодий ўсиш ва ижтимоий барқарорлик манбаи;

• аёллар салоҳиятини оширишда таълим ва репродуктив саломатлик сиёсати;

• инновациялар, оммавий ахборот воситалари ва иқлим сиёсатида аёллар иштироки: имкониятлар ва тўсиқлар;

• хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш ва ҳуқуқий ҳимоя.

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Мулоқот мажлиси якунида парламентлараро ташаббуслар доирасидаги келгусидаги ҳаракатлар ва ҳамкорлик учун асос бўлиб хизмат қиладиган якуний ҳужжат қабул қилинади, шунингдек, минтақавий ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси”, йиллик мониторинг ва тажриба алмашиш тизимини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер