Жанубий Кореянинг собиқ президенти беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёль ҳибсга олишга тўсқинлик қилиш иши бўйича беш йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар бермоқда.
2025 йил январь ойида президент хавфсизлик хизмати Сеулдаги резиденциясида Юн Сок Ёльни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қўлга олишига имкон бермаган. У иккинчи уринишдагина ҳибсга олинган.
Ушбу иш доирасида прокуратура собиқ президент учун 10 йиллик қамоқ жазосини сўраган эди.
Айни пайтда Юн Сок Ёль айбланувчи сифатида саккизта суд жараёнида иштирок этмоқда, уларнинг тўрттаси ҳарбий ҳолат жорий этилиши билан боғлиқ. Бу эса биринчи инстанция суди ҳукм чиқарган илк иш ҳисобланади.
Аввалроқ махсус прокурорлар гуруҳи давлат тузумига қарши исён иши бўйича собиқ президентга нисбатан ўлим жазосини тайинлашни сўраган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг