Ватанпарварлик тараннум: «Ватан ҳимоячилари куни»га бағишланган байрам концерт дастури бўлиб ўтди (Фоторепортаж)
Фото: Юнус Бўриев
«Халқлар дўстлиги» санъат саройида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда «Ватан ҳимоячилари куни»га бағишланган байрам концерт дастури бўлиб ўтди.
Тантанали тадбирда Ватан тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш йўлида фидокорона хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар, соҳа фахрийлари ҳамда уларнинг оила аъзоларига ҳурмат ва эҳтиром изҳор этилди. Байрам дастури давомида таниқли санъаткорлар ва ижодий жамоалар томонидан Ватанга муҳаббат, жасорат ва садоқат ғояларини тараннум этувчи куй-қўшиқлар ҳамда саҳна композициялари намойиш этилди.
Концерт томошабинларга юксак кайфият ва фахр туйғуларини улашди. Тадбирнинг ёрқин ва унутилмас лаҳзалари мухбиримиз томонидан тайёрланган фоторепортажда ўз аксини топди.











Фото: Юнус Бўриев
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг