«Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флорес Нью-Йорк шаҳридаги суд олдида жавоб берди. Биринчи суд мажлиси 30 дақиқа давом этди. Қуйида — унинг энг қисқа хроникаси.
Судья мажлисни очди. Залга Николас Мадуро олиб кирилди. Унинг оёқларида кишан бор. У стол ортига рафиқасидан бир ўрин жой қолдирилиб ўтирди. Иккаласи ҳам таржимон овозини эшитиш учун қулоқчин тақиб олган.
Судья:
Тасдиқланг: сиз Николас Мадуромисиз?
Мадуро:
Тасдиқлайман. Мен Николас Мадуроман — Венесуэла президентиман.
Судья:
Бу масалани муҳокама қилиш учун ҳали вақт ҳам, жой ҳам бўлади. Ҳозир менга фақат бир нарса керак: сиз — Николас Мадуромисиз?
Мадуро:
Ҳа.
Судья (айблов хулосасини ўқиб эшиттиради):
Айбингизни тан оласизми?
Унга қандай айблов қўйилган?
АҚШ Николас Мадурога нисбатан расмий айбловлар қўйган: «наркотерроризм», кокаин контрабандаси ва қурол сақлаш.
Мадуро:
Мен айбсизман. Мен ҳалол, муносиб инсонман. Мен ҳали ҳам ўз мамлакатимнинг президентиман.
Силия Флорес:
Мен Венесуэла Республикасининг биринчи хонимиман. Мен айбсизман, мутлақо айбсизман.
Судья:
Сиз Венесуэла консуллиги вакили билан учрашиш ҳуқуқига эгасиз.
Мадуро ва Флорес:
Буни биламиз ва ушбу ҳуқуқдан фойдаланмоқчимиз.
Ҳимоя адвокатлари:
Бугун гаров эвазига озод қилиш бўйича илтимоснома киритмаймиз. Буни кейинроқ қиламиз.
Мадуронинг адвокати:
Бизда кўплаб илтимосномалар бўлади. Менинг мижозим суверен давлат раҳбари ҳисобланади ва тегишли имтиёзлар ҳамда иммунитетга эга. Унинг ўғирланиши қанчалик қонунийлиги масаласи ҳам бор. Шунингдек, унинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолари мавжуд.
Флореснинг адвокати:
Менинг ҳимоям остидаги шахс ўғирлаб кетиш пайтида жиддий жароҳат олган. У тиббий кўрикдан ўтиши керак.
Судья:
Кейинги суд мажлиси 17 март кунига белгиланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шимол ёғдуси — мўжиза эмас даҳшат. Қуёшда X тоифали кучли чақнаш содир бўлди
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг