“Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
Кеча, 7 март куни футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 27-туридан ўрин олган баҳслар давом эттирилди. Кун доирасидан ўрин олган учрашувда “Барселона” жамоаси Бильбао шаҳрида “Атлетик” клуби меҳмони бўлди.
Учрашув 0:1 ҳисобида “Барселона”нинг ғалабаси билан якунланди. Биринчи бўлимда жамоалар тенг ўйин намойиш этишди. Ҳар икки жамоа бўлим давомида 3 тадан хавфли вазият яратди. Аммо ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлимнинг 68-дақиқасида Ламин Ямаль ўйин тақдирини ҳал қилувчи голни киритди. Бу Ямалнинг жорий мавсум Ла Лигадаги 14-голи бўлди.
Ушбу ғалаба эвазига “Барселона” жамоаси турнир жадвалидаги очколари сонини 67 тага етказиб олди ва ўзининг асосий таъқибчиси “Реал Мадрид“дан 4 очкога узилиб кетди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг