Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп Эрондаги ҳарбий операция режалаштирилганидан кўра тезроқ якунланиши мумкинлигини билдирди. Унинг сўзларини CBS News нашри келтирмоқда.
«Менимча, уруш деярли тугади. Уларда флот йўқ, алоқа йўқ, ҳарбий ҳаво кучлари йўқ», — деди Америка етакчиси. Шу билан бирга, у АҚШ ва Исроил ҳали «етарлича ғалаба қозонмаганини» ҳам қайд этди.
Республикачи президентнинг сўзларига кўра, Эроннинг ракеталари деярли тўлиқ йўқ қилинган, дронлари ва уларни ишлаб чиқарувчи заводлар эса ишдан чиқарилган.
«Вазиятга қарайдиган бўлсак, уларда ҳеч нарса қолмади. Ҳарбий нуқтаи назардан уларда ҳеч нарса қолмади», — дея давом этди у.
Флоридадаги матбуот анжуманида чиқиш қилар экан, Трамп журналистнинг «Эрондаги ҳарбий операция шу ҳафта ичида якунланадими?» деган саволига салбий жавоб берди. У бу воқеа «жуда тез орада» содир бўлишини айтди, бироқ аниқ санани очиқламади. Шу билан бирга, Америка етакчиси асосий хавфли босқич уч кун аввал ўтиб бўлганини урғулади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг