Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
Шу кунларда Австралия мамлакатида аёллар терма жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионати мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Бугун турнирнинг 3-тур ўйинлари давом эттирилди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Бангладеш билан куч синашди. Учрашув Ўзбекистон терма жамоаси қизларининг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Голларга Дилдора Нозимова (2 та), Диёра Ҳабибуллаева ва Нилуфар Қудратова муаллифлик қилди. Ушбу ғалабадан сўнг, Ўзбекистон миллий терма жамоаси мусобақанинг чорак финалига йўл олди.
Терма жамоа энди «А» ёки «C» гуруҳи ғолиби билан куч синашади. Ушбу ўйинда Ўзбекистон термаси мағлуб бўлган тақдирда ҳам Жаҳон чемпионатига йўл олиш имкониятини сақлаб қолади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг