«Ўғирланган Олтин тўп можароси»: Родри кутилганидек «одобли» бўлиб чиқмади. Спортчи «Хайр, Винисиус» деб ҳақоратли қўшиқни айтган (+видео)
Фото: Goal.com
«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри Винисиус Жуниор ҳақида қўшиқ айтганини инкор қилмади. У ўша нишонлашни шахсий ёпиқ байрам бўлгани ва бу нормал нарса эканини айтган. Бу ҳақда «Goal» ёзмоқда.
Қайд этиш керакки, испаниялик ярим ҳимоячи ушбу қўшиқни айтганини инкор қилмаган ва бу фейк эмаслиги суҳбатдан аён бўлади. Шу тариқа ҳаммага «одобли» бўлиб танилган Родри ҳамкасбига нисбатан ҳақоратли қўшиқ куйлагани рост бўлиб чиқади.
Шунингдек, у «Реал Мадрид» юлдузи ҳақида яна бир қанча кескин фикр билдириб, уни «Ballon D’or» мукофоти учун ҳатто иккинчи ўринга ҳам лойиқ кўрмаслигини билдирган. Родри мукофотлаш маросимида ярим залнинг «Винисиус! Винисиус!» дея ҳайқирганини эслатиб, бу ҳолатни ажабланарли эканлигини айтган.
Мукофотлаш маросимида «Реал Мадрид» вакиллари йўқлиги Родри учун аҳамиятсиз бўлганини билдирди. У маросимда ўз оиласи билан бирга бўлиб, ушбу тарихий лаҳзадан завқлангани «қистириб» ўтган.
Аввалроқ, Нодирбек Абдусатторов яна Магнус Карлсенга қарши дона суриши маълум бўлганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг