Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди

16:22 25 Февраль 2026 Маданият
1504 0

2026 йилнинг 9-13 февраль кунлари Ўзбекистонда ўтказилган «Ислом олами маданий мероси бўйича қўмитанинг 13-сессияси»нинг якуний хулосалари маълум қилинди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

Унда айтилишича, мамлакатимиз томонидан тақдим этилган 9 та номзодномалардан 7 таси маъқулланиб, AYSESKO'нинг Моддий ва номоддий маданий мерос объектларининг бошланғич рўйхатига киритилган.

Қуйида ушбу рўйхатга киритилган моддий ва номоддий маданий мерос объектлари билан танишишингиз мумкин:

  • 4 та номоддий маданий мерос намунаси — ёғоч ўймакорлиги санъати, миниатюра санъати, хаттотлик санъати, китобат ва тазҳиб санъати;
  • 3 та моддий маданий мерос объекти — Қадимий Термиз мажмуаси, Шаҳрисабз тарихий-мажмуаси, Миздаҳкан тарихий-мажмуаси.

Маълумот учун, бугунги кунга қадар юртимизнинг қуйидаги 19 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO'нинг Моддий ва номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган бўлиб, булар:

  • Самарқанд шаҳридаги Регистон мажмуаси;
  • Исмоил Сомоний мақбараси;
  • Чор Бакр мажмуаси;
  • Баҳоуддин Нақшбанд мажмуаси;
  • Мағоки Аттор масжиди;
  • Пойи Калон мажмуаси;
  • Қадимий Пойкент шаҳри харобалари;
  • Саройи Тош мадрасаси.

Ипак йўллари:

  • Зарафшон–Қароқум йўлаги;
  • Туроннинг совуқ қишлоқ чўллари;
  • Самарқанд — маданиятлар чорраҳаси;
  • Бухоро тарихий маркази;
  • Зомин тоғлари (Жиззах вилояти);
  • Шаҳрисабз тарихий маркази;
  • Султон Саодат мажмуаси;
  • Муҳаммад Ҳаким Термизий мақбараси;
  • Султон Увайс Бобо мақбараси;
  • Саййид Аталиқ мадрасаси ҳамда Ўзбекистонда кулолчилик (керамика) санъати.

Шундай қилиб, AYSESKO'нинг Моддий ва номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган Ўзбекистондаги мерос объектлари сони 26 тага етди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?