Ўзбекистон Президенти Юта штати билан алоқаларнинг мустаҳкамланишини қўллаб-қувватлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Юта штатининг Исо Масиҳ Охирги замон авлиёлари черкови оқсоқоли Дэвид Беднар ва “Stirling” халқаро хайрия фонди раиси Майлс Хансендан иборат бизнес делегациясини қабул қилди. Учрашувда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник ҳам иштирок этди.
Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклик муносабатларининг суръати ортиб бораётган шароитда Юта штати билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Юта штати ўртасидаги фаол мулоқот ва алмашинувлар мамнуният билан қайд этилди. Рақамлаштириш, таълим ва ижтимоий ҳимоя соҳаларида қўшма лойиҳалар бошланган.
Инновациялар, тоғ-кон саноати, хотин-қизлар тадбиркорлиги, инклюзив таълим, соғлиқни сақлаш, сув таъминоти ва санитария соҳаларида лойиҳаларни амалга ошириш учун катта салоҳият борлиги таъкидланди.
Якунда ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш мақсадида Юта штати губернатори бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг