Қозоғистонда 16 ёшгача бўлганларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш таклиф этилди
Қозоғистонда 16 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга онлайн-платформаларда рўйхатдан ўтишни тақиқлаш таклифи илгари сурилди, деб ёзади Тенгринеwс.
Ушбу ташаббус «Онлайн платформалар ва оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритиш бўйича қонун лойиҳасида акс этган.
Янги норма қуйидагича белгиланади:
«Онлайн-платформаларда фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш ўн олти ёшга тўлгунига қадар тақиқланади, бундан фақат тезкор хабар алмашиш хизматлари истисно қилинади».
Мазкур талабларга кўра, 16 ёшга тўлмаганлар видеоплатформалар, ижтимоий тармоқлар, турли контент платформаларида профиль яратолмайди, истисно сифатида фақат мессенжерлардан фойдаланиши мумкин.
Лойиҳа муаллифларининг таъкидлашича, бу тақиқ болаларни онлайн-платформаларда тарқалаётган зарарли ва ноқонуний контентдан ҳимоя қилишга қаратилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг