Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Ижтимоий тармоқларда «пойтахтга келаётган меҳмонлар автомобилини шаҳар кираверишида қолдириб, тез ва хавфсиз жамоат транспортида ҳаракатланиши мумкин бўлади» сарлавҳали хабарлар нотўғри талқин қилинмоқда.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги шу мазмундаги хабарлар юзасидан пойтахт транспорт тизимини ташкил этишда режалаштирилаётган ўзгаришлар ҳақида батафсил ва расмий равишда тушунтириш берди.
Билдирилишича, вилоятлардан Тошкентга автомобиллар киришига ҳеч қандай чеклов ёки тақиқлар жорий этилмаяпти.
«Гап назорат-ўтказиш пунктларини модернизация қилиш ва улар негизида замонавий транспорт тугунларини яратиш ҳақида бормоқда. Назорат-ўтказиш пунктларининг бир қисми шаҳар ташқарисига кўчирилади, бир қисми қайта қурилади. Бу ҳудудларда катта автотураргоҳлар, кемпинглар, дам олиш жойлари ва, энг муҳими, шаҳарга тез ва қулай етиб олиш имконини берадиган ривожланган жамоат транспорти инфратузилмаси барпо этилади. Бу қўшимча имконият, мажбурият эмас», — дейилади муносабатда.
Ҳокимликнинг маълум қилишича, ҳайдовчилар ўз хоҳишига кўра шаҳарга киришда автомобилни қолдириб, йўлни жамоат транспортида давом эттириши ёки аввалгидек шахсий автомобилида шаҳарга кириши мумкин бўлади. Бундай «Park & Ride» модели дунёнинг етакчи мегаполисларида кенг қўлланилади ва фақат транспорт вазиятини яхшилаш ҳамда аҳоли турмуш сифатини оширишга қаратилган.
Ушбу чора-тадбирлар Тошкент шаҳри аҳолиси учун транспорт юкламасини камайтириш, тирбандликларни камайтириб, экологик ҳолатни яхшилашни англатади. Пойтахт меҳмонлари учун эса — шаҳарнинг марказий қисмида тўхташ жойларини излаш заруратидан халос бўлиш ва ҳаракатланишнинг энг қулай усулини танлаш имкониятини беради.
«Гап тақиқлар ёки чекловлар ҳақида эмас, балки фуқаролар учун танловни кенгайтирадиган ва шаҳарнинг умумий қулайлик даражасини изчил оширадиган транспорт оқимларини бошқаришнинг янада оқилона, замонавий ва мослашувчан тизимини шакллантириш ҳақида кетмоқда», — дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг