Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун кеча, 5 декабрь куни қуръа ташланди. Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Португалия, Колумбия ва халқаро плей-оффда ғолиб чиққан жамоа билан бир гуруҳдан ўрин олди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий саҳифасида «оқ бўрилар»нинг мундиалдаги ўйинлари ўтказиладиган саналар эълон қилинди.

Шу маълумотларга кўра, Фабио Каннаваро шогирдлари мусобақани 17 июнь куни Колумбияга қарши баҳс билан бошлайди. Юлдузлар таркибига эга Португалия терма жамоасига қарши учрашув эса 23 июнь куни бўлиб ўтади. Агар Криштиану Роналду ушбу мусобақада иштирок этса, айнан шу санада у Ўзбекистонга қарши майдонга тушиши мумкин.
Гуруҳдаги сўнгги баҳс 27 июнь куни халқаро плей-офф ғолибига қарши ўтказилади.
Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июнь куни старт олади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг