Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
Кеча, 6 ноябрь куни Испания Ла Лигасининг 15-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Кун доирасидаги баҳсда “Барселона” клуби Валенсияда “Бетис” жамоаси билан куч синашди.
Учрашув 3:5 ҳисоби Ла Лига пешқадамининг ғалабаси билан якунланди. Ғолиблар сафида голларга Ферран Торрес (3 та), Ламин Ямал ва Руни Бардакжи муаллифлик қилди.
“Бетис” жамоасининг жавоб голлари эса Гучо Эрнандес, Антони ва Диего Льоренте ҳисобига ёзилди.
Ушбу ғалаба эвазига “каталонияликлар” очколари сонини 40 тага етказиб олди. Жамоа айни вақтда Ла Лига жадвалида якка пешқадам бўлиб турибди.
“Бетис” – “Барселона” 3:5
Голлар: Антони 6, Льоренте 85, Гучо 90 – Торрес 11, 13, 40, Бардакжи 31, Ямал 59 (пен)
“Бетис”: Валлес, Руибал, Бартра (Льоренте, 60), Натан (Фирпо, 60; Родригес, 89), Гомес, Алтимира (Деосса, 46), Рока, Антони (А. Гарсия, 75), Форналс, Абде, Гучо.
“Барселона”: Жоан Гарсия, Кунде, Кубарси, Жерар Мартин (Де Йонг, 63), Балде (Кристенсен, 46), Эрик Гарсия (Торрентс, 81), Бардакжи (Фермин Лопес, 68), Педри (Бернал, 63), Ямал, Торрес, Решфорд.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Қаҳва ҳазм жараёнини тезлаштирадими? Мутахассис жавоб берди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг