Ўзбекистон ва Финляндия ташқи ишлар вазирлари Хелсинкида музокара ўтказди

16:17 09 Март 2026 Сиёсат
100 0

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Финляндия ташқи ишлар вазири Элина Валтонен билан учрашди. Музокаралар давомида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон ва Финляндия ўртасидаги муносабатларда кузатилаётган ижобий динамикани алоҳида қайд этдилар. Учрашувнинг асосий урғуси иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қаратилди. Хусусан, инвестициявий лойиҳаларни кўпайтириш ва икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Вазирлар нафақат икки томонлама алоқалар, балки минтақавий жараёнлар ва халқаро майдондаги ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашдилар. Халқаро ташкилотлар ва платформалар доирасида ҳаракатларни мувофиқлаштиришни давом эттиришга келишиб олинди.

«Икки томонлама кун тартибимиз бой ва истиқболга йўналтирилган бўлиб, алоқаларимизни янада мустаҳкамлашга қаратилган кўплаб қўшма ташаббуслар ва бўлажак тадбирларни ўз ичига олади», — дейилади расмий муносабатда.

Музокаралар якунида томонлар ўзаро манфаатли соҳалардаги ҳамкорликни изчил давом эттиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?