Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
5 декабрь куни Германиянинг бир қатор шаҳарларида ўқувчилар армияга чақирувга қарши намойишлар ўтказди, деб хабар берди Der Spiegel.
Намойишлар Берлин, Дрезден, Лейпциг каби йирик шаҳарларда ҳам, кичик аҳоли пунктларида ҳам бўлиб ўтди. Ташкилотчилар маълумотига кўра, жами 90 та шаҳарда акциялар ўтказилиши режалаштирилган эди.
Намойишлар дарс вақтида ўтказилди. Айрим ҳолларда ўқувчилар бир-икки охирги дарсларни қолдириб, акцияда иштирок этган.
Намойишларда асосан бир неча юз киши қатнашган бўлса, Берлинда иштирокчилар сони уч мингдан ошган. Улар орасида кичик болаларнинг ота-оналари ва бошланғич синф ўқувчилари ҳам бўлган.
Акциялар 5 декабрь куни бундестаг ҳарбий чақирув бўйича ислоҳотни маъқуллаганидан кейин ўтказилди. Ислоҳотга кўра, ёшлар 18 ёшга тўлганларида мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлади.
Deutsche Welle ёзишича, ҳарбий хизматга бориш ихтиёрийлигича қолади, аммо ҳарбий хизматчилар етишмаганда ҳукумат армияга чақирувни қуръа асосида амалга ошириши мумкин. Бунинг учун бундестаг алоҳида қарор қабул қилиши керак бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг