АҚШда Украинага Tomahawk ракеталарини беришга чақириқ янгради

16:04 14 Февраль 2026 Дунё
268 0

Республикачи сенатор Линдси Грэм АҚШ маъмуриятини Украинага Tomahawk қанотли ракеталарини етказиб беришга чақирди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар қилди.

Грэм Мюнхен хавфсизлик конференцияси йўлакларида журналистларга шундай деган:

«Мен Украинага Tomahawk етказиб берилишини истайман. АҚШ Путин учувчисиз қурилмалар ва бошқа воситаларни ишлаб чиқаришда таянаётган инфратузилмани нишонга олиш учун Tomahawk бериши керак. Мен ҳарбий кучлар нисбатини ўзгартиришни истайман».

Сенаторнинг фикрича, Москвани мазмунли тинчлик музокараларига ундаш учун босимни кучайтириш зарур.

Маълумотларга кўра, Украинага Tomahawk ракеталарини бериш масаласи АҚШда 2025 йил кузида муҳокама қилина бошлаган. Октябрь ойи охирида Пентагон бундай етказиб беришни маъқуллаган, аммо якуний қарор АҚШ президенти Дональд Трамп ихтиёрида қолмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?