Украинада коррупция можароси: Адлия вазири ишдан бўшатилди
Украинада «Энергоатом» атрофидаги коррупция можароси авж олмоқда. Натижада Адлия вазири лавозимидан четлаштирилди. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.
Унда айтилишича, Украина адлия вазири Герман Галущенко давлатга қарашли «Энергоатом» ядровий концерни билан боғлиқ кенг кўламли коррупция тергови доирасида вақтинчалик ишдан олинган.
Билдирилишича, айни вақтда терговчилар «Энергоатом» билан тузилган шартномаларда пора бериш ҳолатларини ўрганмоқда. Маълумотларига кўра, воситачилар компаниянинг тижорат шерикларидан тахминан 100 миллион доллар миқдорида пора талаб қилган бўлиши мумкин.
Коррупция иши бўйича беш киши ҳибсга олинган ва етти нафар судланувчи, жумладан, энергетика вазирининг собиқ маслаҳатчиси ҳам терговга жалб қилинган. Бундан ташқари, концерннинг хавфсизлик бўйича раҳбари, Владимир Зеленскийнинг собиқ бизнес ҳамкори ҳам мазкур иш бўйича гумондорлар рўйхатида мавжуд.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг