Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди

13:12 21 Февраль 2026 Welcome to uzbekistan
1741 0

2026 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга 1 642 нафар АҚШ фуқаролари туристик мақсадларда ташриф буюрган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Ташриф буюрувчилар сафар мақсадлари бўйича тақсимланганда энг катта кўрсаткич саёҳатга тўғри келиб, 1 120 нафар турист сафар қилиш мақсадида Ўзбекистонни танлаган. Шунингдек, хизмат юзасидан 269 нафар, ўқиш учун 112 нафар, қариндошларни йўқлаш учун 133 нафар, тижорат мақсадида 6 нафар ва даволаниш учун 2 нафар ташриф қайд этилган.

Шу йилнинг январь ойида 964 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда АҚШга сафар қилган. АҚШга борган Ўзбекистон фуқароларининг сафар мақсадлари таҳлил қилинганда — саёҳат мақсадида 796 нафар, қариндошларни йўқлаш мақсадида 135 нафар, ўқиш учун 25 нафар, хизмат юзасидан 6 нафар ва даволаниш учун 2 нафар фуқаро сафар қилган.

Қўмита тақдим қилган маълумотларга кўра, АҚШдан юртимизга келган туристлар сони 2025 йилга нисбатан 39,4 фоизга кўпайган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?