Пойтахтдаги 9 мингдан ортиқ лифтларда носозликлар аниқланганми?
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида 9 мингдан ортиқ лифтларда носозликлар аниқлангани ҳақида хабарлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди.
Унда айтилишича, бугунги кунда республика бўйича 5 минг 491 та кўп квартирали уйда 13 минг 798 та лифт ускуна мавжуд бўлиб, шундан 12 минг 987 таси одам ташиш, 811 таси эса юк ташиш учун мўлжалланган.
Тошкент шаҳрида 3 минг 245 та кўп квартирали уйда жами 9 минг 144 та лифт мавжуд. Шулардан 1 минг 835 тасининг эксплуатация муддати тугаган, уларни янгилаш ишлари Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 февралдаги 98-сон қарори асосида 2025-2028 йиллар давомида босқичма-босқич амалга оширилмоқда. 2025 йилда 452 та лифтни янгилаш ишлари якунланмоқда.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 октябрдаги 801-сон қарорига мувофиқ мамлакатдаги барча лифтлар ҳар йили мажбурий техник кўрикдан ўтказилади.
Қўшимча қилинишича, жорий йилнинг 1 май кунидан бошлаб вазирлик томонидан «Хавфсиз лифт» ягона идоралараро электрон платформаси ишга туширилди. Мазкур платформа орқали кўп квартирали уй-жойлардаги барча лифт ускуналарини реал вақт режимида мониторинг қилиш имконияти яратилган бўлиб, лифтлардан фойдаланувчи аҳоли учун лифт ускуналари бўйича доимий маълумотларни олиш имконияти таъминланмоқда.
«Техник кўрик жараёнида лифтларда аниқланадиган камчиликлар — бу лифт носоз деган хулосани бермайди. Аксинча, бу ҳолат профилактик текширув ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида амалга ошириладиган мунтазам техник назорат жараёнидир.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги аҳолининг хавфсизлиги ва қулай яшаш шароитларини таъминлаш мақсадида лифтларни эксплуатация қилиш соҳасида доимий мониторинг олиб боради, шунингдек, соҳани ривожлантириш орқали мавжуд муаммоларни олдини олишдаги ислоҳотларни давом эттиради», — дейилади вазирлик муносабатида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг