Трамп Эрон терма жамоасининг ЖЧ-2026 га келишини мақсадга мувофиқ эмас деб атади
АҚШ етакчиси Дональд Трамп Қўшма Штатлар Эрон терма жамоасининг 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатидаги иштирокидан хурсанд бўлишини, бироқ хавфсизликка таҳдид туфайли уларнинг келиши мақсадга мувофиқ эмаслигини айтди. Тегишли пост “Truth Social” ижтимоий тармоғида эълон қилинди.
“Эрон футбол терма жамоасини жаҳон чемпионатида кўришдан хурсанд бўлардик, лекин уларнинг келишини ҳақиқатан ҳам мақсадга мувофиқ деб ҳисобламайман, бу уларнинг ўз хавфсизлиги учун”, — деб ёзди республикачи.
Бундан олдин Эрон ёшлар ишлари ва спорт вазири Аҳмад Дунёмоли Ислом Республикаси терма жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этмаслигини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 шу йилнинг 11 июнидан 19 июлигача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Эрон терма жамоаси мундиалга йўлланма олган ва “G” гуруҳидан жой олган эди, у ерда Бельгия, Миср ва Янги Зеландия жамоалари рақиблик қилиши керак. Жамоанинг барча учта ўйини АҚШ ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг