Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқотининг мажлиси доирасида “Қарор қабул қилиш жараёнида аёлларнинг иштироки: ҳуқуқлар, имкониятлар ва масъулият” мавзусидаги биринчи сессия ўз ишини бошлади
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Тошкент шаҳрида ўтказилаётган Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқотининг мажлиси доирасида “Қарор қабул қилиш жараёнида аёлларнинг иштироки: ҳуқуқлар, имкониятлар ва масъулият” мавзусидаги биринчи сессия ўз ишини бошлади.
Сессияда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон парламент ҳамда жамоат арбоблари, халқаро ташкилотлар ва фуқаролик жамияти вакиллари қатнашмоқда.
Мазкур сессияда Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси О.Козихонова модераторлик қилди.
Сессия доирасида аёлларнинг сиёсий ва ижтимоий қарор қабул қилиш жараёнларидаги иштироки, уларнинг мансаб салоҳиятини юксалтириш, имкониятларни кенгайтириш ҳамда раҳбарлик лавозимларида масъулиятни кучайтириш масалалари атрофлича муҳокама этилди.
Тадбирни “БМТ-аёллар” ташкилотининг Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси раҳбари Черен Гювен Гюреш ўз маърузаси билан очиб берди.
У минтақада аёлларнинг сиёсий ҳаётдаги иштироки ортиб бораётганини қайд этди, аммо кенг кўламли ислоҳотлар ҳали ҳам давом этиши зарурлигини таъкидлади.
Сўзга чиққанлар аёлларнинг парламент, ижро ҳокимияти ва маҳаллий Кенгашлардаги улушини амалий механизмлар орқали ошириш, гендер квотаси ва мувозанатини таъминлашнинг самарали воситаларини жорий этиш масалаларига эътибор қаратилди. Бундан ташқари, хотин-қизларнинг сиёсий иштироки учун қонуний кафолатларни янада мустаҳкамлаш зарурлиги ҳамда аёлларнинг сиёсий фаоллигини чеклаётган маданий, ижтимоий ва иқтисодий омилларни бартараф этишга ҳам урғу берилди.
Сессия қатнашчилари аёлларнинг қарор қабул қилиш жараёнидаги иштироки адолат ва тенгликнинг ўзига хос талаби бўлиш билан бирга, мамлакатлар барқарор тараққиётга эришишида асосий омили эканини таъкидлади.
Муҳокама якунида аёлларнинг раҳбарлик лавозимларига тайёрлаш, сиёсий таълим ва лидерлик дастурларини кенгайтириш, фаол фуқаролик позициясига эга қизлар ва аёллар жамоаларини қўллаб-қувватлаш бўйича қатор таклифлар ишлаб чиқилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг