Президент аҳолини рўйхатга олишда фаол иштирок этишга чақирди
Фото: Президент матбуот хизмати
Давлатимиз раҳбари видеоселектор йиғилишида яна бир муҳим масала, бутун республикада аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бўйича катта тадбир бошланганига тўхталди.
Ҳозиргача жами 7 миллион 613 минг хонадондан 4 миллион 776 минги рўйхатдан ўтди. Лекин бу борадаги ишлар Тошкент шаҳри, Фарғона, Сурхондарё, Бухоро, Тошкент вилоятида секин кечмоқда.
«Бундай муҳим тадбир 37 йил ичида биринчи марта ўтказиляпти.
Рўйхатга олиш – ҳар бир маҳалла, ҳар бир оиланинг реал ҳолатини аниқлаш, келгуси режаларни шунга қараб белгилаш, энг асосийси, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган самарали механизмларни йўлга қўйишга хизмат қилади», деди давлатимиз раҳбари ва барча юртдошларимизни рўйхатга олишда фаол иштирок этишга чақирди.
Йиғилишда туман ҳокимлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчиларининг ҳисобот ва таклифлари тингланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг