АҚШ раҳбари Зеленскийни музокараларни тезлаштиришга ундади
АҚШ президенти Дональд Трамп Украина раҳбари Владимир Зеленский тинчлик келишуви масаласида фаол ҳаракат қилмаса, имкониятни қўлдан бой беришини билдирди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар қилди.
Оқ уйда журналистлар билан мулоқот чоғида Трамп шундай деди:
«Россия келишув тузишни истаяпти ва Зеленский ҳаракатни бошлаши керак. Акс ҳолда у жуда яхши имкониятни қўлдан бой беради. У ҳаракат қилиши шарт».
Шунингдек, республикачи сиёсатчи журналистлардан бири томонидан Мюнхен хавфсизлик конференциясида жаҳон етакчиларига қандай мурожаат йўллашни исташи ҳақида берилган саволга ҳам жавоб берди.
«Ягона хабар шундаки, биз НАТО билан ажойиб муносабатдамиз», — деди Трамп.
Аввалроқ Россия, Украина ва АҚШ делегациялари ўртасидаги музокараларнинг навбатдаги босқичи 17–18 февраль кунлари Женевада бўлиб ўтиши маълум қилинган эди. Бундан олдин АҚШ воситачилигида Абу-Дабида ўтган икки раунд музокара сезиларли натижа бермаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг