Politico: АҚШ Россия билан тинчлик келишувисиз Украинага хавфсизлик кафолатлари бермайди

14:51 13 Февраль 2026 Дунё
866 0

Politico нашрининг маълум қилишича, Киев Москва билан тинчлик келишувига эришмагунча, АҚШ Украинага хавфсизлик кафолатларини тақдим этмайди.

Нашрга номи ошкор этилмаган юқори лавозимли америкалик амалдорнинг билдиришича, Дональд Трамп хавфсизлик кафолатларини музокара жараёнида таъсир ўтказиш механизми сифатида ишлатмоқда.

«У келишувни имзолашдан олдин кўплаб жиҳатларни келишиб, мустаҳкамлаб олишни истайди. У шунчаки ҳужжатга имзо қўйишни хоҳламайди. Айниқса, агар бу музокараларга тўсқинлик қилса, бундан нима фойда?» — дея қайд этган манба.

Манбага кўра, музокараларда асосий баҳсли масала ҳудудий муаммо бўлиб қолмоқда.

«Ҳар икки томон ўз позициясида қатъий турибди, аммо барча олға силжиш имконияти мавжудлигини ҳис қилмоқда», — дея таъкидлаган у.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?