Аёлларнинг инновациялар, ОАВ ва иқлим сиёсатидаги иштироки муҳокама қилинди

17:28 12 Ноябрь 2025 Жамият
338 0

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Тошкентда ўтказилган Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқоти мажлиси доирасида “Инновациялар, оммавий ахборот воситалари ва иқлим сиёсатида аёллар иштироки – имкониятлар ва тўсиқлар” мавзусида тўртинчи сессия бўлиб ўтди.

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Сессияда Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши Халқаро ишлар, мудофаа, хавфсизлик ва миграция қўмитаси раиси ўринбосари Лейла Лурова модераторлик қилди.

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Иштирокчилар аёлларнинг илмий-техник ва инновацион лойиҳалардаги иштироки, рақамли трансформация, медиа ва иқлим сиёсатини шакллантиришдаги роли муҳокама қилди.

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Шунингдек, сессияда аёлларнинг инновацион иқтисодиёт, стартап ва янги технологиялардаги иштироки, иқлим сиёсатида қарор қабул қилиш жараёнларига жалб этилиши ҳамда ОАВ орқали гендер стереотипларини енгиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Сессия якунида иштирокчилар аёлларнинг раҳбарлик ва илмий-амалий лойиҳаларга тайёргарлигини ошириш, медиасаводхонлик ва инновация соҳасидаги имкониятларини кенгайтириш ҳамда барқарор ва инклюзив жамият қуришда уларнинг иштироки учун аниқ таклифлар ишлаб чиқди.

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер