Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ноябрь ойидаги ФИФА кунлари доирасида Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ташкил этиладиган тижорий турнирда иштирок этади. Бугун, 8 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ушбу мусобақада иштирок этувчи футболчилари рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда ЎФАнинг расмий сайтида маълумот берилди.
Унга кўра, Фабио Каннаваро ушбу мусобақа учун қуйидаги футболчиларни таркибга жалб этган:
Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов, Ботирали Эргашев, Владимир Назаров.
Ҳимоячилар: Рустам Ашурматов, Муҳаммадқодир Ҳамроалиев, Умар Эшмуродов, Абдуқодир Ҳусанов, Абдулла Абдуллаев, Ҳусниддин Алиқулов, Ҳожиакбар Алижонов, Фаррух Сайфиев, Шерзод Насруллаев.
Ярим ҳимоячилар: Одил Ҳамробеков, Акмал Мозговой, Отабек Шукуров, Азиз Ғаниев, Азиз Турғунбоев, Жамшид Искандаров, Ҳожимат Эркинов, Достон Ҳамдамов, Руслан Жиянов, Остон Ўрунов, Сардор Баҳромов.
Ҳужумчилар: Ҳусайн Норчаев, Игорь Сергеев, Элдор Шомуродов.
Эслатиб ўтамиз, ушбу турнирда Ўзбекистондан ташқари Эрон, Кабо-Верде ва Миср терма жамоалари иштирок этади. Терма жамоа турнирдаги дастлабки ўйинини 14 ноябрь куни Мисрга қарши ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг