Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Туркияda Нетаньяҳуни Ғазода содир этган «инсониятга қарши жиноятлар» учун ҳибсга олиш ордери чиқарилди. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.
Унда айтилишича, Туркия суди Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу ва бошқа 36 нафар Исроил амалдорини Ғазо секторида «инсониятга қарши жиноятлар» содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллаган.
Маълумотларга кўра, Туркия суди эълон қилган ҳибсга олинувчилар қаторида Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац ва хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир ҳам бор.
БМТ маълумотларига кўра, 2023 йил 7 октябрда бошланган жанглар натижасида Ғазо секторида камида 60 минг киши ҳалок бўлган.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Исроилни бир неча бор Ғазода «геноцид» содир этганликда айблаган, бироқ Исроил ҳукумати бу айбловларни қатъиян рад этиб келаётган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг