Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
Ўзбекистонда 2026 йил 1 январдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар электрон тўловларни қабул қилиш учун махсус QR-кодлардан фойдаланиши шарт бўлади.
Тегишли ўзгаришларга кўра, ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар мижозларга тўловни ягона график код — QR-код орқали амалга ошириш имкониятини тақдим этиши лозим. Ушбу кодлар тўлов ташкилотларининг расмий рақамли платформалари асосида яратилиши керак.
QR-код мавжуд бўлмаслиги назорат-касса техникаси ёки ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланмасликка тенглаштирилади.
Солиқ кодексининг 221-моддасига киритилган ўзгаришларга мувофиқ, ушбу талабни бузганлик учун 5 миллион сўм миқдорида жарима қўлланилади.
Бошқа шахс номига расмийлаштирилган QR-кодлардан фойдаланиш эса 20 миллион сўм миқдорида жаримага сабаб бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг