Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
Хонанда Раҳматилло Юсупов кеча, 27 декабрь куни 44 ёшида вафот этди. Бу ҳақда санъаткорни таниган фаоллар ижтимоий тармоқларда ёзмоқда.
Хусусан, Шоир Шаҳриёр Шавкат Facebookʼдаги саҳифасида ёзишича, хонанда сўнгги йилларда оғир хасталик курашиб келаётган бўлган. У бир неча йил олдин коронавирус асоратлари билан оғриб, шифокор қабулига борган.У ерда Юсуповга «грижа» ташхиси қўйилган ва жарроҳлик амалиёти ўтказилган.
Бироқ муолажадан кейин ҳам унинг аҳволи яхшиланмаган. Маълум бўлишича, ўша операцияда шифокорлар санъаткорнинг нерв томирларни «билиб-билмай, тушуниб-тушунмай кесиб қўйган».
Шундан сўнг, Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо хонандани Тошкентга кучли мутахассис кўригига олиб келган. Аммо бир неча кунлик текширувдан кейин «энди кеч бўлгани, тузатишнинг иложи йўқлиги» айтилган.
Маълумот учун, Раҳматилло Юсупов 1981 йил 15 сентябрь куни Фарғона вилояти Олтиариқ туманида дунёга келганди. У болалигидан таниқли хонанда Охунжон Мадалиевга шогирд тушган, услуби ва имижига эргашган. Шунинг учун ҳам Раҳматилло Юсуповни «иккинчи Охунжон Мадалиев» деб аташган.
Санъаткор 100 дан ортиқ қўшиқлар муаллифи бўлган. У халқ орасида «Кетгим келмаяпти онажон», «Келинчак» каби қўшиқлари билан машҳур эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг