МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди

15:43 10 Март 2026 Жамият
189 0

Фото: МИБ

Мажбурий ижро бюроси директорига янги ўринбосари тайинланди, деб хабар бермоқда бюро ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғи билан Очилов Хуршид Номозович Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг ўринбосари – Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Маълумот учун, Хуршид Очилов 1982 йил Самарқанд вилоятида туғилган. Иш фаолиятини 2007 йилда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими катта суриштирувчиси вазифасида бошлаган.

2012-2017 йилларда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд ва Бухоро вилоятларида бир қатор масъул лавозимларда ишлаган. Очилов 2017-2023 йилларда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Нуробод, Сергели ва Учтепа туман бўлимлари бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

Бугунги тайинловга қадар, у Бюронинг Мурожаатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Х.Очилов эндиликда нафақага кузатилган З.Холмуҳамедовнинг ўрнида фаолият юритади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?