Ўзбекистон Президенти ЮНЕСКОнинг янги сайланган бош директорини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 ноябрь куни БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) бош директори лавозимига сайланган Ҳолид ал-Ананийни қабул қилди.
Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси якунлари ва БМТнинг ушбу нуфузли институти билан ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Ҳолид ал-Ананийни юксак лавозимга сайлангани билан табриклаб, келгуси фаолиятига муваффақиятлар тилади.
Ўз навбатида, янги сайланган бош директор Ўзбекистон Президентига ташкилотнинг бош тадбири қўллаб-қувватлангани ва юксак савияда ташкил этилгани учун алоҳида миннатдорлик билдирди.
Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасида кенг кўламли йўналишларни қамраб олган тизимли ва сермаҳсул ҳамкорлик йўлга қўйилгани мамнуният билан қайд этилди. Томонларнинг ҳамкорликни янада фаоллаштириш, жумладан, ташкилотнинг мамлакатимиздаги лойиҳавий фаолиятини кенгайтириш борасидаги интилиши қатъий экани тасдиқланди.
ЮНЕСКО Бош конференциянинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган стратегик ташаббусларни биргаликда амалга оширишга тайёр экани таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг