Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
АҚШда Кубадан келаётган миллий хавфсизликка таҳдид сабаб фавқулодда ҳолат режими жорий этилди. АҚШ президенти Дональд Трамп бу ҳақда тегишли фармонни имзолади.
Ҳужжатга кўра, АҚШ Кубага тўғридан-тўғри ёки билвосита нефть етказиб бераётган ҳар қандай давлатдан импорт қилинадиган маҳсулотларга қўшимча бож тўловларини жорий этиш ҳуқуқига эга бўлади.
Трамп ушбу қарорни Куба ҳукумати томонидан кўрилган «фавқулодда чоралар» АҚШ манфаатларига зарар етказаётгани ва миллий хавфсизликка таҳдид солаётгани билан изоҳлади.
Фармонда таъкидланишича, Куба ҳукумати АҚШга нисбатан душманона позициядаги давлатлар ва гуруҳлар, жумладан Россия, Хитой, Эрон, шунингдек ҲАМАС ва «Ҳизбуллоҳ» билан ҳамкорлик қилмоқда.
«Миллий фавқулодда вазиятни бартараф этиш мақсадида қуйида баён этилган тариф тизимини жорий этишни зарур ва мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман. Ушбу тизимга мувофиқ, Кубага тўғридан-тўғри ёки билвосита нефть сотадиган ёки етказиб берадиган хорижий давлат маҳсулотларига қўшимча адвалор бож тўлови ундирилиши мумкин», — дейилади ҳужжатда.
Бундан аввал Трамп Куба Венесуэлага боғлиқ бўлиб қолгани, у ердан нефть ва молиявий ёрдам олиб келганини айтган эди. АҚШ президентининг фикрича, ҳозирда Куба «ип устида турибди» ва иқтисодий таназзул ёқасида қолган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг