Ўзбекистонда АҚШнинг Колорадо кончилик мактаби билан биргаликда Компетенциялар маркази ташкил этилади

Марказнинг асосий вазифалари қидирув ишларига рақамли ечимлар, сунъий интеллект ва аэро-геофизик технологияларни жорий этишдан иборат бўлади.

21:07 27.10.2025
Бошқарув самарадорлиги агентлиги БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорлик ўрнатди

Меморандум доирасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида гендер тенглиги, шу жумладан, аёлларнинг қишлоқ жойларда давлат бошқарув органларида фаолиятини кенгайтириш мақсадида семинар, тренинг, мастер-класс, стажировка дастурлари амалга оширилади.

20:13 27.10.2025
Ўзбекистон Президенти АҚШ делегациясини қабул қилди

Делегацияга АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор бошчилик қилмоқда.

19:28 27.10.2025
Сербия Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади

Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилади, уларда Ўзбекистон – Сербия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг истиқболлари муҳокама қилинади.

19:03 27.10.2025
Президент ҳузурида келгуси йил учун асосий режалар кўриб чиқилди

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда 2026 йилга мўлжалланган макроиқтисодий кўрсаткичлар ва давлат бюджети параметрлари муҳокама қилинди.

17:24 27.10.2025
АҚШ ноқонуний муҳожирларни ҳибсга олиш ва депортация қилиш суръатларини оширмоқчи

Бу борада асосий эътибор Иммиграция ва божхона полицияси ходимлари сонини кўпайтиришга қаратилади.

13:32 27.10.2025
«Мен вақтимни беҳуда сарфламоқчи эмасман» — Трамп Путин билан учрашув ўтказиш шарти ҳақида гапирди

Аввалроқ АҚШ президенти Будапештда бўлиши керак бўлган учрашувни бекор қилган эди.

13:24 27.10.2025
Янги кутубхонанинг очилиш маросими

Ургут туманидаги Деҳқонобод маҳалласида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, таниқли адиб ва журналист, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори, Олий Мажлис Сенати аъзоси Абдусаид Кўчимов кутубхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

12:51 27.10.2025
Қумқўрғонда янги гемодиализ бўлими фаолият бошлади

Қумқўрғон туманида замонавий талабларга жавоб берадиган янги гемодиализ бўлими ишга туширилди.

11:46 27.10.2025
Камала Ҳаррис АҚШ президенти лавозимига яна номзодини қўйиш эҳтимолини истисно этмади

Ўтган йили у президентлик сайловларида Дональд Трампга ютқазган эди.

10:19 27.10.2025
Шерзод Асадов Президентнинг ИИО ходимларига байрам табригини ўқиб эшиттирди

Қутловда ички ишлар тизимини халқчил ва самарали тузилмага айлантириш бўйича сўнгги йилларда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда тинчлик ва осойишталик муҳитини мустаҳкамлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича мустаҳкам замин яратилгани таъкидланган.

18:07 25.10.2025
АҚШ Колумбия президентига наркокартеллар билан алоқаси учун санкциялар жорий қилди

Президент ва унинг оила аъзоларининг АҚШдаги активлари музлатилади.

17:34 25.10.2025

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер