Бошқарув самарадорлиги агентлиги БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорлик ўрнатди
Фото: Бошқарув самарадорлиги агентлиги
Бошқарув самарадорлиги агентлиги БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорлик ўрнатди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 27 октябрь куни Президент ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги раҳбари Улуғбек Хусаинов ҳамда БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO)нинг Ўзбекистондаги вакили ўринбосари Шерзод Умаров учрашуви ташкил этилган.
Учрашувда давлат хизматида бошқарув самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, давлат хизматчилари салоҳиятини ошириш, кенг қамровли дастурлар орқали соҳага инновацияларни жорий қилиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинган.
Шунингдек, Бошқарув самарадорлиги агентлиги ва FAO 'нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган.
Меморандум доирасида:
• давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида гендер тенглиги, шу жумладан, аёлларнинг қишлоқ жойларда давлат бошқарув органларида фаолиятини кенгайтириш мақсадида семинар, тренинг, мастер-класс, стажировка дастурларини амалга ошириш;
• FAO тизимида ёш мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш амалиётини жорий этиш ҳамда мунтазам равишда хорижий стажировкаларга юборишни ташкил этиш;
• вилоят ва туманларнинг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ҳоким ўринбосарлари учун давлат хизматини такомиллаштириш, қишлоқларни ривожлантириш, қишлоқ ва сув хўжалигини бошқариш бўйича махсус малака ошириш ўқув дастурларини ташкил этиш;
• хорижий ва маҳаллий экспертларни жалб этган ҳолда онлайн ўқув курслари ва модулларини ишлаб чиқиш ва махсус платформада жойлаштириб бориш каби ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг