Россияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликларга 30 кунгача бепул ётоқ берилади
Россия Федерациясида ишлаш даврида мураккаб молиявий аҳволда, турар жойсиз қолган, тазйиққа учраган, мажбурий меҳнат ёки зўравонлик қурбони бўлган ҳамюртларимизга моддий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилади. Бу ҳақида Миграция агентлиги маълумот берди.
Унда айтилишича, Миграция агентлигининг Россиядаги Ваколатхонаси Москва ва Москва вилоятидаги 15 тага яқин хостел ва суткалик меҳмонхоналар билан шартнома имзолаган.
Муракккаб молийявий аҳволда турар жойсиз қолган фуқаролар Миграция агентлигининг Москва шаҳри, 1-Казачий тор кўчаси, 11/2 уйда (метро Полянка) жойлашган ваколатхонасига мурожаат қилишлари мумкин бўлади. Шундан сўнг вазият ўрганганилади ва 30 кунгача бепул ётоқ жойда яшаш имконияти яратилади.
«Ҳозирда Шимоли-ғарбий, Урал, Сибир, Узоқ Шарқ ва Жанубий округларда ҳам шундай хостел ва меҳмонхоналар билан шартнома ишлари кетмоқда», — дейилади агентлик хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг