АҚШ ноқонуний муҳожирларни ҳибсга олиш ва депортация қилиш суръатларини оширмоқчи
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти мамлакат бўйлаб ноқонуний муҳожирларни ҳибсга олиш ва депортация қилиш жараёнларини жадаллаштириш ниятида, деб хабар берди ТАСС.
АҚШ Ички хавфсизлик вазирининг ёрдамчиси Триша Маклафлиннинг сўзларига кўра:
«Олдинда ҳали катта ишлар турибди. Биз ҳибсга олишлар сонини кескин оширишни хоҳлаймиз. Бунга бизга зарур маблағ ажратадиган «кенг қамровли, ажойиб қонун лойиҳаси» ёрдам беради. Ишончим комилки, биз сезиларли натижаларга эришамиз».
Маклафлиннинг таъкидлашича, Иммиграция ва божхона полицияси (ICE) ходимлари штатини кенгайтириш бу мақсадга эришишда муҳим роль ўйнайди.
У, шунингдек, Трампнинг иккинчи президентлик даври давомида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари 500 мингдан ортиқ ноқонуний муҳожирни ҳибсга олгани, яна 1,6 миллион киши эса депортация таҳдиди сабаб мамлакатни ўз ихтиёри билан тарк этганини қайд этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг