АҚШ Колумбия президентига наркокартеллар билан алоқаси учун санкциялар жорий қилди
АҚШ президенти маъмурияти Колумбия президенти Густаво Петрога наркокартеллар билан алоқадорлик ва ташкилотли жиноятчиликка қарши курашдан бош тортгани учун санкциялар жорий этди. Бу ҳақда АҚШ молия вазири Скотт Бессент маълум қилди, деб ёзади ТАСС.
— Президент Густаво Петро ҳокимиятга келганидан бери Колумбияда кокаинга ишлов бериш миқдори тарихий даражага чиқди. У АҚШни гиёҳванд моддаларга тўлдирди ва америкаликларни заҳарлади. Президент Петро наркокартелларга равнақ топишга йўл қўйди ва уларнинг фаолиятини тўхтатишдан бош тортди. Бугун президент Трамп мамлакатимизни ҳимоя қилиш учун қатъий чоралар кўрмоқда ва АҚШ ҳудудига ноқонуний наркотик олиб киришга тоқат қилмаслигимизни очиқ билдирмоқда, — деди Бессент.
Санкциялар рўйхатига Густаво Петро, унинг рафиқаси Вероника Алкосер Гарция, ўғли Николас Петро, шунингдек Колумбия ички ишлар вазири Армандо Бенедетти киритилган.
Уларнинг АҚШдаги барча активлари музлатилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг