Бугун Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилда иқтисодиётда кутилаётган натижалар ва 2026 йилга мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказади
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг бошланган иш ҳафтаси ҳар доимгидек муҳим воқеаларга бой бўлиши кутилмоқда.
Бугун давлатимиз раҳбари жорий йилда иқтисодиётда кутилаётган натижалар ва 2026 йилга мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказади.
Куннинг иккинчи ярмида Президентимиз АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор бошчилигидаги делегацияни қабул қилади.
Маълумки, Ўзбекистон тарихий тадбир – ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессиясини қабул қилмоқда. Президентимиз Самарқандга ташриф буюриб, илк бор Париж шаҳридан ташқарида ўтказилаётган анжуманнинг очилишида иштирок этади, маданият, илм-фан ва таълим соҳаларидаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ташаббусларни илгари суради ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Бундан ташқари, жорий ҳафтада мамлакатимизга Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич ва Финляндия Республикаси Президенти Александр Стубб ташриф билан келади. Саммитлар доирасида олий даражадаги музокаралар ўтказилиб, икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг