Қумқўрғонда янги гемодиализ бўлими фаолият бошлади
Қумқўрғон туманида замонавий талабларга жавоб берадиган янги гемодиализ бўлими ишга туширилди. Бугунга қадар Сурхондарё вилояти бўйича гемодиализ хизмати фақат Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Сурхондарё филиали, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда Сариосиё, Денов, Шеробод ва Бойсун туманларида амалга оширилиб келган эди.
Янги бўлим Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилди.

Бўлим замонавий учта гемодиализ аппарати билан жиҳозланган бўлиб, муолажалар вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази шифокорлари назорати остида амалга оширилади. Бу эса туманда гемодиализга муҳтож бўлган 20 нафар бемор учун қулай шароит яратиб, уларнинг соғлигини яхшилашга хизмат қилади.
Қумқўрғонда гемодиализ бўлими фаолиятининг йўлга қўйилиши — Сурхондарё вилоятида тиббий хизматлар сифатини ошириш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш йўлидаги муҳим қадам сифатида аҳамият касб этади.
Мазкур ташаббус нафақат тиббий ёрдам кўламини кенгайтиради, балки чекка ҳудудлардаги аҳоли учун замонавий соғлиқни сақлаш инфратузилмасини яратишдаги амалий ифодага айланмоқда.
Фарҳод ЭСОНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг