«Мен вақтимни беҳуда сарфламоқчи эмасман» — Трамп Путин билан учрашув ўтказиш шарти ҳақида гапирди
АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан учрашишга фақатгина Россия ва Украина ўртасида тинчлик келишуви ҳақиқатан ҳам мумкинлигига ишонч ҳосил қилгач тайёр бўлишини билдирди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.
Президент самолётида журналистлар Трампдан «Россия қандай шартларни бажарса, сиз Путин билан учрашувни қайта белгилайсиз?» деб сўраганларида у шундай жавоб берган:
«Мен ҳақиқатан ҳам келишувга эришаётганимизни билишим керак бўлади. Мен вақтимни беҳуда сарфламоқчи эмасман. Менинг Владимир Путин билан доимо яхши муносабатларим бўлган, аммо бу сафар жуда ҳафсалани пир қилди. Мен илгари тузган ҳар қандай келишув Россия ва Украина ўртасидаги можарони ҳал қилишдан мураккаброқ туюлган эди, лекин бу сафар иш бермади».
Трамп, шунингдек, Владимир Путин ва Владимир Зеленский ўртасида «катта нафрат» мавжудлигини ҳам қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, 16 октябрь куни АҚШ ва Россия президентлари телефон орқали суҳбатлашган эди. Суҳбат якунида Трамп Будапештда учрашув ўтказилиши ҳақида маълум қилган, бироқ кейинчалик бу учрашувни бекор қилганини эълон қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг