Сербия Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади

19:03 27 Октябр 2025 Сиёсат
420 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич 28-31 октябрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилади, уларда Ўзбекистон – Сербия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг истиқболлари муҳокама қилинади.

Машинасозлик, агросаноат, фармацевтика, ахборот технологиялари, рақамлаштириш, туризм ва бошқа муҳим йўналишларда шерикликни мустаҳкамлаш масалалари диққат марказида бўлади.

Тартибли меҳнат миграцияси, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади. Халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади.

Музокаралар якунида икки томонлама битимлар тўпламини имзолаш кўзда тутилган.

Александр Вучич фахрий меҳмон сифатида шу ҳафта Самарқанд шаҳрида бошланадиган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясида ҳам иштирок этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?