Тошкентнинг тўрт йўналишида камида 3 тадан сунъий кўл барпо этилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-229-сон Фармони ижроси доирасида Тошкент шаҳрида микроиқлим барқарорлигини таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилади. Фармоннинг 6-бандига мувофиқ, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш мақсадида пойтахтнинг шарқ, ғарб, шимол ва жануб йўналишларида янги сунъий сув ҳудудлари ташкил этилиши белгиланган.
Ҳужжатга кўра, Сув хўжалиги вазирлиги ва «Ўзсувтаъминот» АЖ Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда уч ой муддатда ҳар бир йўналишда камида 3 тадан сунъий кўл ва сув ҳавзасини барпо этиши лозим.
Сунъий кўллар атрофида экологик талаблар асосида жамоат ҳудудлари, яшил майдонлар ва замонавий инфратузилма шакллантирилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида фавворалар сонини камида икки баравар кўпайтириш вазифаси белгиланди. Фавворалар фақат марказий ҳудудларда эмас, балки турли туманларда ҳам барпо этилиши режалаштирилган бўлиб, бу пойтахт бўйлаб сув-ҳаво мувозанатини яхшилашга хизмат қилади.
Мутасаддиларга фаввораларни қуриш бўйича техник талабларни белгилаш, сув сарфини тежамкор технологиялар асосида ташкил этиш ҳамда уларни йил давомида хавфсиз ишлашини таъминлаш вазифаси юклатилган.
Мазкур ташаббуслар нафақат шаҳар иқлимини юмшатиш ва ҳаводаги заррачалар миқдорини камайтиришга, балки аҳолининг дам олиши учун қўшимча рекреацион зоналар яратишга қаратилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг