Карманада ўқитувчилар ҳокимликка «мажлисбозлик»ка чақирилди: Вазирлик ҳолатни ўрганмоқда
Ижтимоий тармоқларда Кармана тумани ҳокимлиги биносида мактаб ўқитувчилари иштирокида мажбурий йиғилиш ўтказилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдириб, ўрганиш ишлари бошланганини маълум қилди.
Ҳокимлик томонидан таълим сифати пастлиги ва ОТМга кириш кўрсаткичлари танқид қилинган бўлса-да, рақамлар бунинг аксини кўрсатмоқда. 2025 йилда 9-мактаб битирувчиларининг 61 фоизи талаба бўлган (туман бўйича 6-ўрин). 98,7 баллни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 8 баллга ошган. 39 нафар битирувчининг 38 нафари миллий ва халқаро сертификатларга эга.
Вазирлик «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги Қонун талабларини эслатиб ўтди:
- Педагогнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимоясида.
- Педагогнинг касбий фаолиятига аралашиш ва уни касбига алоқадор бўлмаган ишларга (жумладан, мажбурий йиғилишларга) жалб қилиш қатъиян тақиқланади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мансабдор шахсларнинг ўқитувчилар фаолиятига ноқонуний аралашишини қаттиқ қоралашини билдирди. Педагогларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича барча зарур чоралар кўрилиши таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг