«Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)

15:49 21 Ноябрь 2025 Жамият
89 0

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида таниқли фоторассом ва «Маънавий ҳаёт» журнали фотожурналисти Султонбой Деҳқоновнинг «Адабиёт ва ҳаёт» номли шахсий фотокўргазмаси очилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 33 йиллиги муносабати билан ташкил этилди.

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Султонбой Деҳқонов Ўзбекистон Бадиий академияси кўмагида юрт тарихига, манзаралари ва замонавий қаҳрамонларига бағишланган 35 та кўчма фотокўргазмани намойиш этган. Унинг миллий қадриятлар, адабиёт ва ҳаёт фалсафаси уйғунлашган суратлари томошабинларда чуқур таассурот қолдириши билан ажралиб туради.

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

«Бу кўргазма — ўн беш йиллик меҳнат маҳсули»

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Фотокўргазма доирасида муаллиф ижодий жараён ҳақида фикр билдирди.

— Адабиётга меҳрим ўқувчилик давримдан бошланган. Ўзбекистон бадиий академияси қошидаги фотосанъат мактабида таҳсил олгач, бу йўналишда изланишларимни давом эттирдим. «Адабиёт ва ҳаёт» фотокўргазмаси ғояси бирдан пайдо бўлмаган — у ўн беш йиллик кузатиш, ижодкорлар ҳаётини ўрганиш ва уларни кенг жамоатчиликка танитиш йўлидаги меҳнатим натижасидир. Кўргазмада 30 дан ортиқ суратлар намойиш этилмоқда. Келгусида ушбу кўргазмани ижод мактабларида ҳам ўтказишни режалаштирганман, чунки бу ёш ижодкорлар учун катта мактаб бўла олади, — дейди Деҳқонов.

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Тадбирда замонавий ўзбек адабиётига муносиб ҳисса қўшаётган ижодкорларнинг ҳаёти, бадиий қиёфаси ва ижод жараёни фотоҳикоя тарзида томошабинларга тақдим этилди.

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Муаллиф ижоди ва эътирофлар

Султонбой Деҳқоновнинг фотоасар ва мақолалари «Ўзбекистон адабиёти ва санъати«, «Санъат», «Жамият», «Маърифат», «Ишонч», «Маънавий ҳаёт» каби нашрларда мунтазам эълон қилиниб келади. Шунингдек, ЮНEСКО қошидаги «ICH Courier» журналида ҳам унинг Ўзбекистон маданий ҳаётига бағишланган фотоасари чоп этилган.

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Ижодкор бир қатор мукофотлар билан тақдирланган:

  • 2021 йил — «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони;
  • 2021 йил — «Йилнинг энг фаол журналисти» республика танлови ғолиби;
  • 2024 йил — «Энг улуғ, энг азиз» республика танлови биринчи ўрин;
  • 2025 йил — Ўзбекистон Бадиий академиясининг «Олтин» медали.
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Муаллифнинг «Бадиий фотографияда юрт мадҳи» ва «Она меҳри» номли бадиий-публицистик китоблари ҳам нашр этилган.

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Маълумот учун, «Адабиёт ва ҳаёт» фотокўргазмаси 25 ноябрга қадар давом этади.

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Машҳура Алимардон, «Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер